Линклар

АҚШнинг Ироққа қарши бир томонлама ҳужум қилишига қарши бўлган давлатлар сони ошиб бормоқда, шунинг билан бирга ушбу бўҳронга музокаралар орқали ечим топишда БМТга каттароқ рол берилиши ҳам талаб этилмоқда.


Хабарларга қараганда, АҚШ президенти Жорж Буш ва Британия бош вазири Тони Блэр БМТга Ироқ бўҳронини ҳал этишда энг сўнгги имкониятни берадиганга ўҳшайдилар.
Бугун “Нью Йорк Таймес” газетасининг Франция президенти Жак Ширак айтганларига асосланиб маълум қилишига кўра, Франция 2 босқичдан иборат бир режа ишлаб чиқмоқда. Унда Ироқга БМТ қурол аслаҳа инспекторларини ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиши учун 3 ҳафта муҳлат берилади. Агар Ироқ ҳукумати мазкур ультематумни рад этса ҳужумга учрайди.
Рассия, Германия, Япония ва бошқа бир неча давлатлар Ироққа қарши куч қўлланиши БМТ тасдиқи билан бўлиши кераклигини билдириб, БМТ инспекторларини Бағдодга қайтишига чақирмоқдалар.
АҚШ давлат котиби Колин Паулнинг айтишича, президент Буш Ироққа қарши ҳарбий амалиëтлар бошлашда ўзини ҳақли, деб ҳисоблайди.
Ироқ оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқараëтганида гумон этилмоқда.
XS
SM
MD
LG