Линклар

logo-print

Бугун Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ҳозирги раиси, Португалия ташқи ишлар вазири Антонио Мартинс-да Круз халқаро конференцияни кириш сўзи билан очиб, аксил террор кампанияда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши кераклигини таъкидлади.


Конференция матбуот вакили Янс-Хаген Эшенбаеэрнинг айтишига кўра, мазкур ташкилотга аъзо бўлган 55 давлатнинг айримлари, ҳусусан Марказий Осиë ҳукуматлари терроризмнинг олдини олиш баҳонасида инсон ҳуқуқларини поймол этмоқда.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари идораси томонидан уюштирилган ушбу 10 кунлик конференция давомида қийноқлар, олий жазо, коррупция, матбуот ва диний эркинликлар, озчиликни ташкил этган миллатларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сайловлар демократик шаклда ўтказилишини таъминлаш каби масалалар ҳам муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG