Линклар

logo-print

Бугун Европа иттифоқи Ўзбекистон қамоқҳонасида икки киши ўлгани борасида текширув ишлари олиб борилишига чақирди.


Инсон ҳуқуқлари фаолларининг айтишларича, давлат назоратидаги масжидларда номоз ўқишни рад этгани учун озодликдан маҳрум этилган бу икки киши Жаслиқ қамоқхонасида оғир қийноқлар азобидан нобуд бўлган.
Европа иттифоқи президентилик вазифасини бажараëтган Дания бир баëнот тарқатиб, бу икки киши қандай аҳволда ўлганини аниқлаш учун мустақил равишда текширув ишлари ўтказилишига чақирди, шунингдек қурбонларнинг яқинларига инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан эркин алоқа қилишларига рухсат берилиши кераклигини билдирди.
Европа иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Халқаро қизил хож қўмитаси каби ташкилотларга қамоқҳоналарга бориб туришига яна рухсат беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG