Линклар

Бугун Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғини вазифасидан бўшатди ва бу органни вазирликка айлантириш хақда буйруқ берди.


Март ойида миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи бўлган Поран Бердиев Балкан вилоятининг ҳокими этиб тайинланган. Бердиевнинг ўрнига Ботир Бусаков тайинланган. У илгари ички ишлар вазирини ўринбосари ва президентлик хавфсизлик хизматининг бошлиғи эди.
Янги хавфсизлик вазирлиги ички ҳамда ташқи хавфсизликка жавобгар бўлади.
Айни пайтда, президент Ниëзов Туркманистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қонунсиз равишда қамоққа олинган, қийноққа солиниб ўлдирилган 5 кишини ўлимидан сўнг оқлаш тўғрисида фармон чиқарди.
XS
SM
MD
LG