Линклар

logo-print

Хабарларга қараганда, бугун Афғонистонда АҚШнинг 3та базасига ҳужум қилинган, аммо ҳеч қандай талафот етмаган.


АҚШ ҳарбийларининг айтишларича, бир шахс Бағрам ҳаво базасига ўқ узган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган ëки яраланмаган. Лекин ҳужум қилган шахс ушланган-ушланмагани хақда аниқ маълумот берилмади.
“Афғон исломий пресс” ахборот агентлиги хабар беришича, бугун коалиция кучлари томонидан фойдаланилаëтган Хўст ҳаво базасига камида 4та ракета отилган.
Гардез шаҳри яқинидаги махсус кучлар базасига ҳам 2та ракета отилган.
“Афғон исломий пресс” ахборот агентлигига кўра, ҳужумлар оқибатида базаларга талафот етмаган.
XS
SM
MD
LG