Линклар

logo-print

Бугун НАТО бош котиби Жорж Робертсон давлатларни “хавфли режимлар”га қарши туришга ва терроризмга қарши узоқ йиллар давом этадиган курашга тайëрланишга чақирди.


Ўтган йили Қўшма Штатларда содир этилган терактларни хотирлаш учун Брусселда ўтказилган маросимда чиқиш қилган Робертсон, ҳужумни НАТОга аъзо бўлган 19 давлатнинг барчасига қарши қилинган ҳужум, деб атади.
Бугун Европа комиссияси президенти Романо Продининг таъкидлашича, 11 сентябр терактлари эркинлик қадриятлари, тинчлик ва демократияга қарши ҳужум бўлган. Брусселда мактаб ўқувчилари олдида сўз юритган Проди, терроризм таҳдидидан ички муҳолифатга тазйиқ кўрсатишда баҳона сифатида фойдаланмаслик хақда огоҳлантирди.
Бугун Германия канцлери Герхард Шройдер немисларни америкаликлар билан елкама-елка туришга чақирди. Ўз кабинети учрашувида чиқиш қилган Шройдер, чинакам тинчлик ўрнатишга кўп вақт борлиги туфайли аксил террор кампания давом эттирилиши кераклигини қайд этди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш орқали террорризмни мағлубиятга учратиш мумкинлигини билдирди.
Афғонистоннинг Ўтиш даври президенти Хамид Карзай ўтган йилда Қўшма Штатларда содир этилган терактларни қоралаб, Афғонистон халқи “Ал Қоида” жангариларининг биринчи қурбони бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG