Линклар

logo-print

Бугун жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўтган йилги 11 сентябр терактлари муносабати билан хотира маросимлари ўтказилмоқда ва бу фожиада қурбон бўлганлар ëдга олинмоқда.


Биржаларда бир дақиқа сукут сақлаш билан Осиë мамлакатлари бўйлаб ҳам хотира маросимлари ўтказилди.
Европада, польшалик депутатлар терактларни ва фанатизмни қораладилар ва Франция президенти Жак Ширак давлати “ëвуз кучлар”га қарши курашишни давом эттиришини такрорлади.
Аммо мазкур сана норозиликларга ҳам сабаб бўлди. Ироқ газеталари ҳужумларни “Оллоҳнинг Америкага кўрсатган жазоси”, “Вашингтон сиëсатининг оқибати”, деб атамоқда. Таиланд ва Японияда ўтказилган намойишларда норозилар Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишига чақирдилар.
Пойтахт Кобулда ўтказилган маросимда 11 сентябр қурбонлари учун Америкадан келтирилган ëдгорлик очилди.
XS
SM
MD
LG