Линклар

АҚШ президенти Жорж Бушнинг айтишига қараганда, Америка терроризмга қарши урушда ғолиб чиқади ва давлатга зарар етказишга уринганларни тор-мор этади.


Бундан роппа-роса бир йил олдин, террористлар 4та йўловчи учқучини олиб қочиб, Нью Йоркдаги жаҳон савдо маркази биноларига, Вашингтондаги Пентагон биносига ва Пенсилванияда майдонга уриб портлатгани оқибатида 3 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди.
Бугун Пентагонда ўтказилган хотира маросимида чиқиш қилган президент Буш, америкаликлар мазкур фожиа қурбонларини ҳеч қачон унутмайдилар, деди. Президент ҳужум оқибатида катта зарар етган Пентагон биносининг бир қисми деярли қайта қурилганини эслатиб ўтди.
Фожиа содир бўлган жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, чунки разведка маълумотларга кўра, сана муносабати билан терактлар содир этилиши эҳтимоли бор.
XS
SM
MD
LG