Линклар

Бугун Чехия парламентининг қуйи палатаси, ўтган ойда юз берган сув тошқинларидан кўрилган зарарни қоплаш учун фавқулотда солиқ миқдорини ошириш ҳақидаги таклифни рад этди.


Парламентнинг матбуот котиби Роман Замбох йиғилишида қатнашган 198 аъзонинг 99 таси таклифни ёқлаб овоз берганини айтди. Солиқ миқдорини ошириш таклифи мақулланиши учун фақат битта овоз етмади.
Айни пайтда Германия парламентининг юқори палатаси, 12 сентябр куни қуйи палата мақуллаган сув тошқинлари бўйича ёрдам кўрсатиш тадбирларини тасдиқлади. Бу, келаси йилга мўлжалланган солиқлар миқдорини камайтириш ишларини орқага суради ва компаниялар тўлаётган солиқ миқдорини оширади.
XS
SM
MD
LG