Линклар

Бугун Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Россия ва Грузияни, чечен сепаратчилари масаласида икки давлат ўртасида юзага келган кескин вазият зиддиятга айланиб кетишининг олдини олишга чақирди.


Ташкилот раиси, Португалия Ташқи ишлар вазири Антонио Мартинс да Круз Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кескинликни юмшатиш борасида зудлик билан маслаҳатлашув ўтказишни таклиф қилганини билдирди. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин Грузияни, чечен жангчиларига қарши чора кўришга, акс холда ҳарбий ҳужум уюштирилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG