Линклар

Москва мэри Юрий Лужков Совет КГБсининг отаси Фэликс Дзержинский ҳайкалини қайтариб жойига қўйилиши кераклигини айтди.


Лужковнинг таъкидлашича, у ўтмишни қайтариш тарафдори эмас. Дзэржинский ҳайкали мукаммал ишланган санъат асари бўлгани учун у жойига қайтарилиши керак. Дзэржинский асос солган ташкилот КГБ узоқ йиллар давомида революция мухолифларини, кейинчалик эса ўзгача фикрловчиларни таъқиб этиш билан шуғулланиб келди. КГБ бош қароргоҳи рўпарасида жойлашган Любянка майдонидаги Дзэржинскийга қўйилган ҳайкал 1991 йилнинг августида хунтага қарши минглаб намойишчилар тарафидан олиб ташланган эди.
XS
SM
MD
LG