Линклар

Европа Иттифоқи Россиянинг Грузия ҳудудларида бир томонлама ҳарбий амалиётлар олиб бориш режасига қарши чиқди.


Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакиллари Пер Стиг Мёллер ва Крис Паттенлар Нью-Йоркда Россия ташқи ишлар вазири Игорь Иванов билан учрашдилар. Мёллер, шунингдек Тбилисини Панкиси дарасида ин қурган террорчилар устидан назорат ўрнатишга чақирди. Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе кеча россия Президенти Владимир Путинга мурожаат этиб, бу масалани бафуржа маслаҳат олишга чақирди. Шеварднадзе тарафидан Путин номига йўлланган мурожаатномада Россия Грузияга нисбатан ҳеч қандай ҳаракатларни бошламаслиги айтилади. Олдинроқ, Россия раҳбари Грузия ҳудудларидаги террорчилар базаларига қарши ҳужум бошлашини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG