Линклар

Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳомид Карзай халқаро қўшинларни Қобулдан ташқари худудларга ҳам жойлаштириш масаласини келиша олмади.


Жума куни Карзай Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида жаҳоннинг 20 давлати, жумладан АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи ва Россия раҳбарлари билан сўзлашувлар олиб борди. Афғонистон раҳбарига кўра, халқаро тинчликни сақловчи қўшинларнинг пойтахт Қабулдан ташқари бошқа минтақаларга ҳам жойлаштирилиши, мамлакатда барқарорликни кучайтириши мумкин. Буни БМТ Бош Котиби Кофи Аннан ҳам қўллаб қувватлади. Бўлиб ўтган учрашувларнинг якунловчи ҳужжатида Афғонистондаги вазият юзасидан ташвишланиш билдирилади. Бироқ, Афғонистоннинг бошқа шаҳарларига халқаро кучларни жойлаштириш масаласи юзасидан ҳужжатда ҳеч нарса айтилмаган.
XS
SM
MD
LG