Линклар

Покистонда "Ал-Қоида"нинг кўзга кўринган аъзоларидан бири Рамзи Биналшиб қўлга олинди.


Таҳминларга кўра, Биналшиб Нью-Йорк ҳамда Вашингтон шаҳарларида ўтган йилги террорчилик ҳаракатларини содир этишда фаол иштирок этган. У шу хафта Карачида, Покистон ва АҚШ махсус хизматлари олиб борган операция давомида қўлга олинди. Америка расмийларининг таъкидлашларича, келиб чиқиши Яманлик бўлган 30 яшар Биналшиб 11 сентябр террор ҳужумлари иштирокчиларини молия ва керакли анжомлар билан таъминлашга масъул бўлан. Гамбургда эса у террорчилар етакчиси Муҳаммад Атто билан ёнма-ён яшаган. Маълумотларга кўра, Биналшиб ҳам 11 сентябр куни учқичларни олиб қочишда иштирок этиши керак бўлган. Бироқ, визаси бўлмагани боис у АҚШга келаолмаган. Ал-Жазира телеканали вакилларининг айтишларича, шу йилнинг ёзида улар Биналшибдан интервью олишга мувафақ бўлганлар. Мазкур интервью Ал-Жазира канали орқали ушбу хафта намойиш этилди. Суҳбат давомида Биналшиб, ўтган йилги террорчилик ҳаракатларини уюштирганига иқрор эканини айтади.
XS
SM
MD
LG