Линклар

logo-print

Бугун Македонияда парламент сайловлари ўтказилмоқда.


Овоз бериш жараёнини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 700 дан зиёд вакили кузатмоқда.

Македониянинг славян аҳолиси манфаатларини бош вазир Любчо Георгиевскийнинг коалицияси ҳамда Бранко Цервенковскийнинг мухолифатдаги социал демократик партияси ифода этмоқда.

Албанлар сиёсий партияларини эса Арбен Жафарий ҳамда собиқ дала командири Али Аҳмадийлар бошқармоқдалар.

Кейинги кунларда Македония бўйлаб вазият кескинлашиб кетди. Бир қатор минтақаларда миллатлараро можаролар рўй берди.

Бугун ўтказилаётган парламент сайловлари Македониядаги миллатлараро зиддиятни бартараф этиш режасининг таркибий қисмидир. Режа Европа Иттифоқи ва НАТО иштирокида қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG