Линклар

Ироқ ҳукумати раиси муовини Тариқ Азиз Вашингтоннинг Ироқ оммавий қирғин қуроллари яратиш устида иш олиб бораяпти, халқаро терроризмни қўллаб қувватлаяпти, деган айбловларини яна бир бор инкор этди.


Тариқ Азизга кўра, Ироқ раҳбарияти БМТ инспекторлари томонидан ўз ҳарбий объектларининг текширилишига рухсат бериши мумкин, фақат бунинг эвазига БМТ Ироққа қарши қўллаётган санкцияларини бекор қилиши ва АҚШ Саддам Ҳусайн режимини ағдариш режасидан воз кечиши даркор.

БМТ Бош Ассамблеяси сессияси ишида иштирок этаётган Араб мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Ироқни АҚШ талабларини бажаришга ва БМТ ҳарбий инспекторларини мамлакатга қайтаришга чақирдилар. Улар, шунингдек, АҚШнинг Ироққа қарши ҳарбий чоралар кўриш эҳтимолига қарши эканликларини билдирдилар.

Ироқ муаммосининг ҳарбий ечимига қарши эканликларини Теҳронда ўтказилган сўзлашувлардан сўнг Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий ва Саудия шаҳзодаси Абдуллоҳлар билдирдилар.
XS
SM
MD
LG