Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари мамлакат ҳудудида "Ал-Қоида" террористик ташкилотининг бир ячейкаси аниқлангани ва йўқ қилинганини эълон қилдилар.


Нью Йорк штатидаги Буффало шаҳрида араб миллатига мансуб беш америка фуқароси ҳибсга олинди. Қўлга олинганларнинг икки нафари Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий лагерларда тайёргарликдан ўтганлар.

Ҳибсга олинганлар "Ал-Қоида"га моддий ёрдам кўрсатганликда айбланмоқдалар. Уларга қўйилаётган айб исботлангудек бўлса, 15 йилга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG