Линклар

АҚШ БМТ қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳам, мустақил равишда ҳам Саддам Ҳусайн режимига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.


АҚШ президенти Жорж Буш америкаликларга шанба куни қилган радиомурожаатида Ироқни оммавий қирғин қуроллари яратиш устида иш олиб бораётганликда ҳамда халқаро терроризмни қўллаб- қувватлаётганликда яна бир бор айблади.

Италия бош вазири Сильвио Берлускони Ироқ масаласида АҚШ позициясини қўллаб-қувватлади. Кемп Девидда Жорж Буш билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг Сильвио Берлускони, агар 2003 йил бошлангунга қадар БМТ ҳарбий инспекторларини Ироқ ўз ҳудудига киритмаса, бу мамлакатга қарши ҳарбий кучдан фойдаланиш мумкин бўлади, деди.

Ғарбий Европада Италиядан ташқари Буюк Британия ҳам Саддам Ҳусайн режимига нисбатан куч ишлатиш мумкин, деган позицияда турибди.

Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқиши чоғида яна бир бор Ироқ масаласининг ҳарбий ечимига қарши фикр билдирди. У Саддам Ҳусайн режимига иқтисодий ва ва сиёсий таъсирни кучайтиришга чақирди. Фишерга кўра, Ироққа хужум қилинган тақдирда халқаро аксилтеррор иттифоққа путур етиши, Афғонистон, Кашмир ва Кавказдаги вазият оғирлашиб кетиши мумкин.
XS
SM
MD
LG