Линклар

logo-print

Бугун Минскда Белорус суди журналист Виктор Ивашкевичга президент Александр Лукашенкани ҳақорат қилган, деган айб билан 2 йил очиқ қамоқ жазосини берди.


Мазкур айб бир йил олдин Ивашкевич томонидан ëзилган бир мақолага асосланган. Мақолада журналист президентни қонунсиз қурол-аслаҳа савдосига ва контрабандасига алоқаси борлигида айблайди. “Ўғри қамоқда бўлиши керак” сарлавҳали мақола “Рабочий” газетасида чоп этилган, аммо газетанинг бу сони ўқувчиларга етиб бормасдан туриб мусодара қилинган эди.
Журналист Ивашкевич ўзига қўйилган айбларни рад этиб, улар сиëсий сабабларга асосланганини айтди.
XS
SM
MD
LG