Линклар

Бугун Киевда Украина президенти Леонид Кучмага қарши оммавий норозилик намойиши ўтказилди.


Норозилар Кучманинг истеъфо беришини ëки муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини талаб этдилар.
Эрталаб пойтахтда тўхтатиб қўйилган телевидиния кўрсатувлари қайта эфирга чиқабошлади.
Расмийларнинг қайд этишича, одатдаги таъмирлаш ишлари учун телекўрсатувлар тўҳтатилган. Аммо маҳаллий фуқароларнинг айтишларича, кўпинча бундай таъмирлаш ишлари бирин-кетин амалга оширилган. Барча телекўрсатувлар бир вақтнинг ўзида тўхтатиб қўйилгани мисли кўрилмаган ҳолдир.
Мухолифат томонидан уюштирилган бугунги намойишда камида 15.000 киши, шу жумладан социалист ва коммунист партияларининг аъзолари ҳамда собиқ бош вазир Юля Тимошенко тарафдорлари ҳам иштирок этди.
Бугунги оммавий норозилик, муҳолиф журналист Георгий Гонгадзе дараксиз йўқолганининг 2 йиллигига тўғри келди.
XS
SM
MD
LG