Линклар

logo-print

Бугун Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе Панкиси дарасини гумон этилган чечен жангчилари ва террорчилардан тозалаш учун ҳарбий амалиëт ўтказиш тўғрисида буйруқ берди.


Шеварднадзенинг мухбирларга айтишига кўра, россиялик ва америкалик ҳарбий мутахассислар Грузия қўшинларига ëрдам беришмоқда.
Россия ҳукумати Чеченистонга чегарадош бўлган Панкиси дарасида чечен жангчилари жойлашиб олгани ҳақида шикоят қилиб келмоқда. Россия ҳарбийларининг айтишларича, ўтган ойда Панкиси дарасидан бир гуруҳ чечен жангчилари Чеченистонга кирган. Россия аскарлари бу чеченларнинг аксариятини отиб ўлдирган ëки қўлга олган, аммо уларнинг баъзилари Грузияга қайта қочиб ўтган.
Ўтган ҳафтада Россия президенти Владимир Путин, агар Грузия ҳукумати Панкиси дарасини террорчилардан тозалай олмаса, у ерга Россия қўшинлари жўнатилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хабарларга қараганда, бугун Грознийда бир автобус йўл четига кўмилган минага дуч келиб, портлагани оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган ва 20 дан ошиқ кишига тан жароҳати етган. Яраланганларнинг аксарияти оғир аҳволда экани билдирилди.
XS
SM
MD
LG