Линклар

logo-print

Бугун Афғонистоннинг Хўст шаҳри яқинида АҚШ қўшинлари ҳужумга учрагани хақида бир-бирига қарши хабарлар тарқатилди.


Хўст вилоят ҳокимининг матбуот вакили Муҳаммадхон Ғўрбўзнинг айтишига кўра, АҚШ қўшинлари жойлашган Хўст ҳаво базаси яқинида ракеталар портлаган. Афғон исломий пресс ахборот агентлиги хабарига қараганда, Сара-боғ базаси атрофида ҳам ракеталар портлаган, аммо талофат етмаган. Мазкур ҳужумларга кимлар жавобгар экани тўғрисида маълумот берилмади.
Бироқ коалиция кучларининг афғонистонлик матбуот вакили, полковник Ҳиëлбознинг Озодлик радиосига айтишига кўра, бугун Хўст атрофида ҳеч қандай ҳужум юз бермаган.
Яқинда бу вилоятда ҳукумат қўшинлари ва қўмондон Подшохон Задрон кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган эди.
XS
SM
MD
LG