Линклар

АҚШ расмий вакилларининг айтишларича, Усама бин Ладеннинг “Ал Қоида” тармоғи томонидан тайëргарликдан ўтган Нью Йоркда жойлашган террорчи гуруҳининг аъзолари қамоққа олинган.


Федерал прокурор Майкел Батлнинг айтишига қараганда, 11 сентябр терактлари содир этилишидан бир неча ой олдин, Нью Йорк штатида бу гуруҳ таъқиб остига олинган.
Келиб чиқиши яманлик бўлган 5 нафар АҚШ фуқароси кеча террорчиликда айбланди. Бугун “Нью Йорк Таймес” газетасининг маълум қилишига кўра, мазкур гуруҳга алоқаси бўлган олтинчи бир яманлик Баҳрайнда ушланган.
АҚШ божхона хизматининг билдиришича, бу 6 киши 2001 йилда Афғонистонга борган ва у ерда “Ал Қоида” тармоғининг лагерида тайëргарликдан ўтган.
XS
SM
MD
LG