Линклар

Сауди Арабистони агар БМТ Саддам Ҳусайн ҳукуматига қарши куч қўлланилишини тасдиқласа, Ироққа ҳужум қилишда ўзининг ҳарбий базаларидан фойдаланишга руҳсат беришини билдирди.


Яқинда Сауди Арабистони АҚШнинг бир томонлама Ироққа ҳужум қилишида Сауди Арабистонидаги базалардан фойдаланишга рухсат беришни рад этган эди.
Сурия ташқи ишлар вазири Фаруқ ал-Шара халқаро ҳамжамиятни бир томондан Ироққа босим қилаëтганида, бошқа томондан эса Исроилнинг БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияларига амал қилмаëтганига эътибор бермаëтгани билан иккиюзламачилик қилаëтганида айблади.
БМТ бош ассамблиясида чиқиш қилган ал-Шаранинг таъкидлашича, ҳозир Ироқ ҳеч бир давлатнинг ерини ишғол этгани йўқ, аммо Исроил 1967 йилги Яқин Шарқ урушидан бери босиб олган араб ерларидан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирилган хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бажармаяпти.
Сурия ташқи ишлар вазири Яқин Шарқдаги, шу жумладан Исроилдаги барча оммавий қирғин қуроллари кучдан чиқарилишига чақирди.
XS
SM
MD
LG