Линклар

Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе Озарбайжонга ташрифини кечга қолдиришга мажбур бўлди.


Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури очилиш маросимида қатнашишни режалаштираётган Шеварднадзе Бокуга бугун етиб бориши керак эди, бироқ хавфсизлик органлари расмийлари билан учрашув сабабли у қўшни мамлакатга ташрифини кечга қолдирди. Хавфсизлик органлари вакиллари президент билан Панкиси дарасидаги ҳарбий операцияларни муҳокама этмоқдалар.
Президент маъмуриятининг билдиришича, Шеварднадзе Озарбайжоннинг Сангачала нефт терминалига эртага етиб боради.
Маросим нефт қувури қурилишининг бошланишига бағишланиб, ўтказилмоқда. Унда, шунингдек, Туркия президенти Неждет Сезер ва АҚШ Энергетика котиби Спенсер Абраҳамнинг иштирок этиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG