Линклар

Исроил армияси хабарларига кўра, Исроил қўшинлари Ғаззо сектори жанубига юборилган ва 23 фаластинликни ҳибсга олган.


Армия вакиллари фаластинликларни душманларча ҳаракат қилганликда айблаб, улар яҳудийлар қишлоқларини бомбардимон қилиш учун қурол ишлаб чиқарганлар, деб таъкидламоқдалар. Исроиллик ҳарбийлар, шунингдек, Хонун шаҳридаги икки уйни бузиб ташлаганлар.
Исроил раҳбарияти эса армия бугун шай ҳолатга келтирилганини маълум қилар экан, яҳудийларнинг Йом Киппур байрамини нишонлаш учун Иорданнинг ғарбий соҳили икки кундан бери берк эканини айтди.
XS
SM
MD
LG