Линклар

logo-print

Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳамид Карзай АҚШ Ироққа қарши ҳужумлар эҳтимолини муҳокама қилар экан, Афғонистонга эътиборини камайтирмаслиги лозимлигини таъкидлади.


АҚШнинг Эн-Би-Си телеканалига берган интервьюсида Карзай Афғонистонда бошланган терроризмга қарши урушни якунига етказмай, ташлаб кетиш жуда хавфли бўлишини айтди.
“АҚШ етакчилигидаги коалиция терроризм ва Ал-Қайда тармоғи илдизлари Афғонистон тупроғидан батамом юлиб ташланишини таъминлаши лозим”, - деди Карзай.
Ироқ ҳақида гапирар экан, Карзай Саддам Ҳусайннинг ҳокимиятдан ағдарилиши ироқликларга эркинлик, ҳусусан янги ҳукумат танлаб, янги ҳаёт бошлаш имконини бериши, шу сабабли Ироқ халқи АҚШнинг Ироққа қарши ҳужумларини қўллаб-қувватлашини айтди.
XS
SM
MD
LG