Линклар

logo-print

Украина полицияси ўтган кеча Киевда маҳсус рейд уюштириб, президент Леонид Кучманинг истеъфосини талаб қилиб, норозилик намойишлари уюштирганлар чодирларини бузиб ташлади ва 20 одамни ҳибсга олди.


Кеча минглаб одамлар Киевда намойишлар уюштирган эдилар. Улардан 1 минг нафари ҳокимият биноси рўпарасида чодирлар ўрнатиб, ўша ерда қолган эди. Бугунги хабарларга кўра, эрта тонгда полиция намойишчиларни ҳайдай бошлаган.
Юлия Тимошенко раҳбарлигидаги сиёсий блок ҳам кечаги намойишларда қатнашган эди. Тимошенко полиция шафқатсиз ҳаракат қилган, деб фикр билдирар экан, намойишлар давом этажагини айтди. Тимошенко, шунингдек, полиция намойишларда 15 минг одам қатнашган, деб хабар бераётир, аслида бу рақам анча катта, деб таъкидлади.
Намойишлар интернет-журналист Георгий Гонгадзе ғойиб бўлганига икки йил тўлган куни ўтказилди. 2000 йил ноябр ойида Гонгадзенинг бошсиз танаси топилган, ундан сўнг украиналиклар президент Кучма истефоъсини талаб қилиб, намойишлар уюштира бошлаган эдилар. Кучма эса шу кунга қадар Гонгадзе ўлимига алоқаси борлигини инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG