Линклар

logo-print

Бугун Пхеньянда тарихда биринчи марта Шимолий Корея ва Япония раҳбарлари саммити бўлиб ўтди.


Шимолий Корея раҳбари Ким Ил Йонг Япония бош вазири Юнихиро Коизуми билан музокаралар чоғида АҚШ билан диалог бошлашга рози бўлди. Ким, шунингдек, Шимолий Корея ҳақиқатдан ҳам Япония фуқароларини ўғирлаганини тан олди. Ўғирланган 11 кишидан тўрт нафари ҳамон тирик, деб айтди Ким ва уларнинг Японияга қайтарилишига розилик берди.
Япония раҳбарияти 70-80 йилларда 11 нафар япониялик Шимолий Корея разведкаси томонидан ўғирлаб кетилганлигини таъкидлаб келган. Ким ўғирликни содир этганлар жазоланиши, бундай ҳодисалар бошқа такрорланмаслигини таъкидлади.
Бир кунлик саммит якунида Коизуми ва Ким икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун яна учрашишга келишиб олдилар. Япония ва Шимолий Корея орасида дипломатик алоқалар бўлмагани боис, мазкур учрашув икки йилдан бери кечга қолдириб келинган эди.
XS
SM
MD
LG