Линклар

Афғонистондаги АҚШ махсус кучлари, гумон этилган 7 нафар Толибон аскарини ушлагани ва кўп сонли қурол-аслаҳа ва ўқ-дорини топгани маълум қилинди.


Бугун АҚШ полковники Рожер Кингнинг айтишига кўра, Афғонистон ҳукумат қўшинлари томонидан қўллаб қувватланган тахминан 12 нафар махсус аскар кеча Хўст шаҳридан 45 километр нарида олиб борилган текширув ишларида гумон этилган Толибларни хибсга олган ва 3та юк ташувчи автомашинага жойланган қурол-аслаҳалар ва ўқ-дориларни топган.
Кингнинг маълум қилишича, Афғонистондаги АҚШ қўшинлари ҳозиргача бир жойнинг ўзидан бу қадар кўп қуролларни топмаган эди.
XS
SM
MD
LG