Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги Америка ҳарбийларига Халқаро жиноий айбловлардан даҳилсизлик ҳуқуқини бериш тўғрисида келишув имзолади.


Кеча Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ давлат котиби Колин Пауэл томонидан имзоланган мазкур келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Америка ҳарбий хизматчиларини Хаагадаги БМТ судига топширмайди.
Руминия ва Тожикистон ҳам Вашингтон билан шундай келишувни имзолаган.
Қўшма Штатлар Америка ҳарбий хизматчиларини сиëсий сабабларга кўра суд қилишда яқинда ташкил қилинган Халқаро жиноий ишлар бўйича суддан бир восита сифатида фойдаланилиши эҳтимолидан хавотирланмоқда.
XS
SM
MD
LG