Линклар

Бугун Грузия ички ишлар вазирлиги, Россиянинг, Тбилиси ҳукумати Панкиси дарасида яшириниб олганига гумон этилаëтган Чечен жангарилари билан ҳамкорлик қилаëтгани хақдаги даъвосини рад этди.


Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Кахи Сихарулидзенинг айтишига кўра, Грузия ҳукумати бундай гуруҳлар билан ҳамкорлик қилаëтгани тўғрисидаги даъволар мантиқсиздир.
Кеча Россия мудофаа вазири Сергеи Ивановнинг айтишига қараганда, федерал кучлар Чеченистон чегарасига 10-15 километр яқин бўлган Панкиси дарасидаги жангариларга қарши чора-тадбирлар кўришга тайëрланган.
Ивановнинг айтишига кўра, Грузия ҳукумати Панкиси дарасидаги қуролли гуруҳларга қарши курашишни хоҳламайди ëки бунга қодир эмас. У шунингдек шу хафтада Россия президенти Владимир Путиннинг Грузия ҳукумати жангарилар билан ҳамкорлик қилаëтгани хақда айтган гапларини яна такрорлади.
Сихарулидзенинг таъкидлашича, Грузия ҳукумати террорчиларни ҳеч вақт қўллагани йўқ ва бундан кейин ҳам қўлламайди.
XS
SM
MD
LG