Линклар

Бугун Тель-Авив шаҳрида кучли портлаш содир бўлгани оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди ва 40дан ошиқ кишига тан жароҳати етди.


Исроил радиоси хабарига кўра, одамлар билан гавжум савдо маркази яқинида бир шахс автобус ичига кириб, ўзини бомба билан портлатган.
Фаластиннинг радикал Хамас гуруҳи бугунги бомба ҳужумини уюштирганига даъво қилди ва бу июл ойида Исроил кучлари Хамас ҳарбий лидерини ўлдирганига жавоб эканини билдирди.
Фаластин раҳбарияти портлашни қоралади ва Фаластиннинг барча гуруҳларини ҳам буни қоралашга чақирди.
Исроил расмийлари Фаластин раҳбариятини жангариларга қарши чора-тадбирлар кўришга чақирдилар ва исроилликлар фаластинликларнинг янги террор ҳужумларига учраëтгани хақида огохлантирдилар.
XS
SM
MD
LG