Линклар

logo-print

Бугун АҚШ президенти Жорж Буш БМТ Ироқни қуролсизлантириш масаласида чора-тадбирлар кўрмаса, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари мустақил равишда Бағдод режимига қарши кампания олиб бориши тўғрисида яна огохлантирди.



Бугун БМТ хавфсизлик кенгашига доимий аъзо давлатлар, Ироқнинг қурол-аслаҳа инспекторларини қайта қабул қилиши хақида киритган таклифи юзасидан янги бир резолюция ишлаб чиқиш борасида турлича муносабат билдирди.


Британия ташқи ишлари вазири Жак Стровнинг айтишига кўра, Ироқ халқаро ҳамжамият талаблари бажарилишини таъминлаши учун БМТ резолюцияси қабул қилиниши керак. Унинг таъкидлашича, резолюцияда агар Ироқ инспекторлар билан ҳамкорлик қилмаса, ҳарбий ҳужумга учраши хақида огоҳлантирилиши зарур.


Франция ташқи ишлар вазири Доминик-де Вилепиннинг айтишига қараганда, БМТ резолюцияси қуролларни текшириш бўйича олиб бориладиган янги ишларни атрофлича қайд этиш учун фойдали бўлиши мумкин, аммо бундай резолюцияни қабул қилиш шарт эмас.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳукуматлар бирон бир тадбирни режалашдан олдин,қурол-аслаҳа инспекторларини тезроқ Ироққа қайтариш масаласи устида ишлаши керак.


Россия ташқи ишлар вазири Игор Ивановнинг айтишига кўра, Ироқ қурол-аслаҳа инспекторларини қабул қилишга рози бўлгани туфайли БМТ резолюциясига эҳтиëж йўқ.
XS
SM
MD
LG