Линклар

Бугун Словакияда Парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.


Овоз бериш жараёни икки кун давом этади. Мамлакат парламентидаги 150 депутатлик курсисига 25 партиядан уч мингдан ошиқ номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловларнинг дастлабки натижалари шанба куни кечқурун маълум бўлади. Олиб борилган сўровларга кўра икки партия – собиқ бош вазир Владимир Мечьяра етакчилигидаги "Демократик Словакия учун ҳаракати" ва Смер сўлқанот партиялари етакчилик қилмоқда. Европа Иттифоқи ва НАТО фикрича, агар сайловларда Мечьяра партияси ғалаба қозонса Словакиянинг бу ташкилотларга қўшилиши қийин бўлади. Ғарб давлатлари собик словак бош вазирини авторитар лидер сифатида демократик принципларни бузганликда айблашмоқда. Словакиядаги кўплаб партиялар Мечьяра партияси билан ҳамкорлик қилишдан воз кичди.
XS
SM
MD
LG