Линклар

Грузия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Жемал Гахокидзе бугун Панкис муаммосини мустақил ҳал этиш борасидаги Грузия ҳаракатларини АҚШ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Гахокидзе АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Пол Вулфович баёнотини "Интерфакс" мухбирига анашундай таърифлади. Ўз чиқишларининг бирида Вулфович Грузияни террорчи тўдалар ин қуриб олган давлат деб атади. Вулфовичга кўра АҚШ Грузия расмийлари билан у ердаги вазият ҳусусида маълумот олиш ва террорчиларга қарши курашиш борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Ўз навбатида Россия Панкис дарасида ин қурган чечен сепаратчиларига қарши кескин чораларни кўриш юзасидан Грузияга босимни кучайтирмоқда. Москва томонининг ҳисоблашича, Россия ҳудудларида содир этилаётган террор ҳаракатлари асосан Панкиси дарасидан панох топган чечен айирмачилари тарафидан содир этилмоқда. Пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб чиқиш қилган Грузия ташқи ишлар вазири Ираклий Менагаришвили Россиянинг бу иддаоларини рад этди. Грузия ташқи ишлар вазирига кўра, Вашингтон Панкис муаммосини ҳал этиш юзасидан Грузия, Россия ва АҚШ вакиллари иштирокида уч тарафлама сўзлашувларни таклиф этган. Ҳозирча Москва ҳам, Вашингтон ҳам бу маълумотни тасдиқламади.
Грузия ташқи ишлар вазири Коба Нарчимашвилининг таъкидл ашича Панкис дарасида олиб борилаётган амалиётлар оҳирлаб бормоқда. Озодлик мухбирига кўра Нарчимашвили Панкис дарасида террорчилар, жумладан Руслан Гелаев отрядлари қолмаганини айтган. Бироқ Россия томонининг баён қилишича дарада Руслан Гелаевнинг 500 жангариси бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG