Линклар

logo-print

Исроил қўшинлари танклар ёрдамида Фаластин мухторияти лидери Ясир Арафатнинг Рамаллоҳдаги қароргоҳини қуршаб олди ва у ерда жойлашган бинолардан бирини портлатди.


Маълумотларга, кўра портлатилган бино Фаластин хавфсизлик кучларига тегишли бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча айтилмаяпти.
Исроил томони Арафатдан террорчилик ҳужумларини уюштирганликда гумон этилаётган 20 фаластинликни топширишни талаб этмоқда. Хабарларга кўра Исроил мергани Арафат қароргоҳидаги бир фаластинлик полициячини отиб ўлдирган.
Ясир Арафатни қуршовда ушлаб туриш қарори кеча Тель-Авивда содир этилган террор ҳужумларидан кейин бўлган исроил ҳукуматининг фавқулодда мажлисида қабул қилинди. Пайшанба куни ҳудкуш-террорчи Тель-Авив марказида ўзин портлатгани оқибатида олти исроиллик ҳалок бўлди, 49 киши яраланди. Портлашларга жавобгарликни "Хамас" ҳамда "Ислом жиҳоди" фаластин экстремист гуруҳлари зиммаларига олишди.
Исроил ҳукумати маслаҳатчиси Дор Голдга кўра, гумон этилаётган террорчилар Арафат қароргоҳидан панох топишган.
Исроил қўшинлари шунингдек Фаластиннинг Ғазо минтақасидаги бошқа шаҳарларига ҳам киритилди. Олинган маълумотларга кўра, Ғазо шаҳрида фаластинликларнинг бир нечта қурол-аслаҳа устахоналари яксон этилган. Фаластин томонининг таъкидлашича, бўлиб ўтган отишмалар чоғида бир фаластинлик аёл ҳалок бўлган. Рафахда фаластинликлар ва исроил қўшинлари ўртасидаги тўқнашувларда эса 12 фаластинлик яраланди.
XS
SM
MD
LG