Линклар

Бугун Грузия хавфсизлик кучлари Панкиси дарасида оғир қуролланган гумон этилган 4 нафар жиноятчини ушлагани билдирилди.


Номи ошкор бўлишини истамаган Грузия ички ишлар вазирлиги расмий вакилининг айтишига кўра, 3 нафар грузин ва бир Озарбайжон фуқароси ушланган. Улардан бири одам ўғрилашда иштирок этганига гумон қилинмоқда.
Грузия хавфсизлик кучлари август ойи охирида Панкиси дарасида амалиëтлар ўтказишни бошлаганидан бери 30 кишини шу жумладан 25 нафар чеченни ушлади ва кўп сонли қурол ва ўқ-дорини мусодара қилди.
Расмий Москва Грузияни, Панкиси дарасидан туриб қўшни Чеченистондаги Россия кучларига ҳужум қилаëтганида гумон этилаëтган чечен жангчиларига қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаëтганида айбламоқда.
Панкиси борасидаги келишмовчилик Россия-Грузия муносабатлари янада кескинлашишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG