Линклар

logo-print

Бир неча дақиқа олдин Германияда парламент сайловларига овоз бериш якунланди ва тахминан бир соатдан кейин сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши кутилади.


Сайловда канслер Герхард Шройдер етакчилигидаги социал-демократлар Эдмунд Штойбер бошчилигидаги христиан-демократлар билан рақобатлашди.
Шу йил бошида Штойбер ўзининг сайлов-олди кампаниясида асосий диққат-эътиборни Германиянинг иқтисодий муаммоларига қаратгани билан олдинги сафга ўтиб олган эди. Аммо кейинчалик Шройдер сув тошқини оқибатида кўрилган зарарни қониқарли равишда ҳал қилгани ва АҚШнинг Ироққа ҳужум қилишига қаршилик кўрсатгани билан ўзининг асосий рақиби Штойберни бироз бўлсада ортда қолдиришга эришди.
Бироқ бу маълумотлар омма орасида ўтказилган сўнгги савол-жавоб натижаларига асосланган холос. Сайловда ким ғолиб чиққани эса бугун маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG