Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинадиган янги резолюцияларни бажармаслигини билдирди.


Кеча Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ҳукуматидаги расмий вакиллар билан учрашганидан кейин расмий Боғдод бир баëнот тарқатиб, фақат БМТ қурол-аслаҳа инспекторларининг шартсиз Ироққа қайтиши хақида ўзи киритган таклифга амал қилишини эълон қилди.
АҚШ президенти Жорж Буш БМТ хавфсизлик кенгашини, агар Ироқ қуролларни текшириш борасидаги мавжуд резолюцияларга тўлиқ амал қилмаса, бу қандай оқибатларга сабаб бўлишини аниқ билдириш учун янги бир резолюция қабул қилишга чақирмоқда.
АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелднинг айтишига кўра, Ироқ янги БМТ резолюциясига қаршилик кўрсатаëтгани билан халқаро ҳамжамиятни яна бир бор алдашга уринмоқда.
Араб газеталарининг бугунги хабарларига қараганда, Баҳрайн Қувайт, Миср ва Яман расмий вакиллари АҚШнинг Ироққа ҳужум қилишига қаршилик кўрсатганлар.
XS
SM
MD
LG