Линклар

logo-print

Бугун Рамаллоҳ ва Наблус шаҳарларида минглаб киши Исроилнинг 3 кундан бери Ясир Арафат қароргоҳига қилаëтган ҳужумига қарши норозилик намойиши ўтказар экан, Исроил аскарлари 5 нафар фаластинликни отиб ўлдирди.


Исроил кучлари ҳозир Арафат турган идорадан ташқари қароргоҳдаги қолган барча биноларни бузиб ташлади. Бугун мазкур идорани электр қуввати, сув билан таъминлаш тўхтатилди ва телефон алоқаси узилди.
Исроил ҳукумати идора ичидаги 50 кишини террорчилар, деб даъво қилмоқда ва уларнинг таслим бўлишини талаб этмоқда.
Кўплаб давлатлар, шу жумладан Россия, Франция, Туркия, Миср, Иордания, Эрон ва Малазия ҳамда Австралиядаги Яҳудийлар гуруҳи Исроилнинг Арафат қароргоҳига қилаëтган ҳужумини қораламоқда.
Вашингтон маъмуриятининг билдиришича, Исроил жангариларнинг ҳужумларидан ўзини мудофаа қилишга хақи бор.
Европа иттифоқининг баëнотида қайд этилишича, Исроилнинг Арафат қароргоҳига қилаëтган ҳужуми террорчиликни тўхтатмайди. Бугун Фаластиннинг Хамас жангари гуруҳи Исроил ишғолига қарши олиб бораëтган интифода курашини янада кучайтиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG