Линклар

Жума куни Россиянинг шимолий Оссетия республикасида рўй берган табиий офат оқибатида 150га яқин киши нобуд бўлгани ҳақда хавотир олинмоқда.


Шу республиканинг фавқулодда вазиятлар вазири Борис Жгоиевнинг айтишига кўра, тўпроқ кўчкилари юз берган Кармадон ҳудудида бугун яна иккита жасад топилган ва бу билан ҳозиргача топилган жами жасадлар сони 19тага етган.
Шимолий Оссетия бош вазири Михаил Шаталовнинг айтишига қараганда, йўллар тўсилгани ва алоқа воситалари узилгани қутқарув ишларига халақит бермоқда.
Сўнгги ҳафталарда Кармадон дарасида тинимсиз ëмғир ëққани натижасида тахминан 33 километр узунликгача бўлган уй-жойлар тўпроқ кўчкилари остида қолган.
Россия президенти Владимир Путин буни мисли кўрилмаган табиий офат, деб атади ва ëрдам кўрсатилиши хақида ваъда берди.
XS
SM
MD
LG