Линклар

Афғонистондаги аксил-террор коалиция кучлари қўмондони, Америка генерали Дан МкНеэл мамлакатдаги икки қўмондон ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этишга ëрдам бериш учун уларни юзма-юз учраштириди.


МкНеэл кеча Қандаҳор вилоят ҳокими Гулоға Шерзай ва АҚШ давлат департментининг икки расмий вакили билан Хирот шаҳрига борди ҳамда у ерда Шерзай ва Хирот вилоят ҳокими Исмоилхон ўртасида ўтказилган сўзлашувларга воситачилик қилди.
Қандаҳор расмийларининг шикоят қилишларича, Исмоилхон аскарлари Хирот орқали Эрон ва Туркманистонга сафар қилаëтган Қандаҳорлик савдогарлардан солиқ олмоқда.
Сўнгги ойларда Қандаҳор-Хирот йўлида Шерзайнинг паштун кучлари ва Исмоилхоннинг Тожик аскарлари ўртасида тўқнашувлар ҳам содир бўлди.
Генерал МкНеэлнинг сўзлашувларга воситачилик қилгани – АҚШ ҳарбийларининг Толибон ва “Ал-Қоида” жангариларини ушлашдан ташқари Афғонистонда ўз ролини кенгайтираëтганини яна бир бор намойиш қилди.
XS
SM
MD
LG