Линклар

logo-print

Россия Грузия ҳудудида яшириниб олган чечен сепаратчиларидан ўзини ҳимоя қилиш чораларини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эгадир, деб баёнот берди АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл.


ИТАР-ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида Колин Пауэлл Панкиси дарасидаги террорчиларга қарши курашда Россия Грузияга ёрдам кўрсатиши лозим, деди. Бироқ, Пауэллга кўра, ҳарбий кучдан фойдаланиш - вазиятдан муносиб чиқиш йўли эмас.
АҚШ давлат котиби можарони ҳал қилиш мақсадида АҚШ, Россия ва Грузия вакиллари иштирокида сўзлашувлар ўтказилаётгани тўғрисида хабар берди ва Москва ҳамда Тбилисини зиддиятнинг сиёсий ечимларини излашга чақирди.
XS
SM
MD
LG