Линклар

НАТО бош котиби Жорж Робертсон терроризм ва оммавий қирғин қуролларини қўллаш таҳдидига қарши курашда етакчилик қилиш учун мудофаа иттифоқи кучларини мустаҳкамлаш ва замон талабларига мослашга чақирди.


НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг бугун Варшавада бошланган йиғилиши очилишида чиқиш қилган Робертсон ўз нутқида Ироқни тилга олмади, бироқ Шимолий Атлантика иттифоқи жинояткор режимларнинг таҳдидига қарши тайёр туриши лозим, дея таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд НАТО йиғилиши иштирокчиларига янги Тезкор кучлар яратиш режасини тақдим этади. Рамсфелдга кўра, бу кучлар таркибига АҚШ, Канада ва Европа мамлакатларининг ҳарбийлари киритилиши мумкин.

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши икки кун давом этади.
XS
SM
MD
LG