Линклар

logo-print

Жаҳон молия бозорларидаги вазиятнинг ёмонлашуви давом этмоқда.


Европа биржаларидаги асосий кўрсаткичлар бугун беш йил аввалги даражага тушиб қолди. Токио биржасида Никкей индекси 1,7 фойизга тушиб кетди.

Молиявий бўҳроннинг янги босқичи Америка фондлар бозоридаги асосий кўрсаткич - юқори технологияли компаниялар акциялари индекси - Насдак 3 фойизга пасайиб кетганидан, яъни 6 йил аввалги даражага тушиб қолганидан сўнг бошланди. Доу Жонс индекси эса қарийб бир ярим фойизга пасайиб кетди.

Мутахассисларга кўра, жаҳон биржаларидаги вазиятга Японияда давом этаётган иқтисодий бўҳрон, Америкадаги йирик компанияларнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги таҳликали маълумотлар ҳамда АҚШнинг Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаш эҳтимоли ўз таъсирини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG