Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилдан Фаластин мухторияти раҳбарининг қароргоҳини қамал қилишни тўхтатишни талаб қилди.


Бугун эрталаб қабул қилинган резолюцияда Фаластин расмийларидан террористик хуружлар уюштирувчиларини судга тортиш сўралган.

АҚШ мазкур масала бўйича овоз беришга қатнашмади.

Ясир Арафатнинг Рамаллоҳдаги қароргоҳи пайшанба кундан буён қамал остида. Исроил ҳарбийлари Рамаллоҳга Тель-Авив шаҳрида амалга оширилган террористик хужумдан сўнг киргандилар. Ўшанда 7 киши нобуд бўлган, бир неча ўн киши жароҳат олган эди. Исроил расмийлари Арафатнинг қароргоҳида террористик актларнинг уюштирувчилари яшириниб олган, деб ҳисобламоқдалар.

Бугун тунда Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасига рейд уюштирдилар ва қурол-аслаҳа ва ўқ-дори ишлаб чиқарилувчи бир неча устахонани вайрон қилдилар. Тўқнашувлар пайтида 9 фаластинлик нобуд бўлди, 20 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG