Линклар

logo-print

Буюк Британия ҳукумати Ироқда оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилаётганини исботловчи ҳужжатларни бугун эълон қилди.


Ҳужжатлардан Саддам Ҳусайн режими кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилиш режаларини тузиб қўйганлиги англашилади. Бундан ташқари Ироқда ядро қуроли ҳамда катта радиусли баллистик ракеталар яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Буюк Британия ҳукумати ёйинлаган ҳужжатлар разведка маълумотларига асосланган бўлиб, уларга кўра, Ироқ қуролларнинг баъзи турларини исталган дақиқада ишга солиши мумкинлиги айтилади.

Саддам Ҳусайн режимига оид ҳужжатлар Ироқ масаласини муҳокама қилиши лозим бўлган Британия парламенти мажлиси арафасида ёйинланди.

АҚШнинг Ироққа нисбатан позициясини қувватлаб келаётган бош вазир Тони Блэр мазкур масала бўйича ўзи аъзоси бўлган Лейбористлар партиясининг ҳамда кабинети аъзоларининг эътирозларига учрамоқда.
XS
SM
MD
LG