Линклар

Бугун Грузия Бош прокурори Нугзар Габричидзе, ўтган ойда Грузия-Чеченистон чегарасида қўлга олинган 13 нафар чеченни Россияга топширишини билдирди.


Габричидзе бунинг учун Россиянинг расмий сўрови кераклигини айтиб, чеченлар Россия ҳукуматига қачон топширилишини маълум қилмади.
Россия расмийлари Грузиянинг Россия билан чегарасини кузатувчи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакилларини қуролланган 12 шахс қисқа муддат ҳибсда ушлаб турганини билдирди. Россия Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Александр Яковенко бу воқеа жума куни юз берганини айтди.
XS
SM
MD
LG