Линклар

Исроил бош вазири Ариэл Шароннинг таъкидлашича, халқаро босимга қарамай Исроил Фаластин раҳбари Ясир Арофатнинг Рамоллоҳдаги қўршовига чек қўймайди.


“Жерусалем Пост” газетасига берган интервьюсида Шарон бир ҳафта давом этаётган қўршов Исроил ҳукумати стратегиясининг бир қисми, унинг мақсади эса “терроризмнинг авж олишига йўл қўймаслик” эканини таъкидлади.
“Арофат билан алоқаларга эга бўлган одамларнинг баъзилари қотиллар ва террорчилардир”, - деди Исроил раҳбари ва фаластинлик жангариларнинг баъзилари АҚШнинг Ироққа қарши эҳтимолий ҳужумлари арафасида Исроилга қарши ҳаракатларни жадаллаштирганларини айтди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилдан Арофатни озод этишни талаб қилди. Исроил ичида ҳам бундай сиёсатга қарши чиқаётганлар бор ва улар Арофат қўршови Фаластиндаги ислоҳотларни тўхтатиб қўйди, деб фикр билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG